МАҲФИЙЛИК СИЁСАТИ
I. КИРИШ ҚИСМИ
1.1. Шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш бўйича ушбу сиёсат (кейинги ўринларда Сиёсат деб юритилади) “TOZA MAKON” электрон иловаси (бундан буён матнда Илова)га жойлаштирилган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади.
1.2. Илова хизматларидан фойдаланиш Фойдаланувчининг ушбу сиёсатга ва унда кўрсатилган шахсий маълумотларини қайта ишлаш шартларига сўзсиз розилигини англатади. Ушбу шартларга рози бўлмаган тақдирда, фойдаланувчи Илова хизматларидан фойдаланишдан рад этиш ҳуқуқи мавжуд.
1.3. Мазкур сиёсат Фойдаланувчи ва Оператор ўртасидаги оферталар, шу жумладан Хизмат кўрсатувчи билан тузилган шартномалар ажралмас қисми ҳисобланади.
II. АСОСИЙ АТАМАЛАР
2.1. Махфий маълумотларга автоматлаштирилган тарзда ишлов бериш – махфий маълумотларга ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида ишлов бериш.
2.2. Махфий маълумотларни блокировка қилиш – махфий маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатиш.
2.3. Махфий маълумотлар – Иловада рўйхатдан ўтиш ва Оператор маркетплейсидан фойдаланиш жараёнида Фойдаланувчилардан олинадиган маълумотлар, шу жумладан шахсга доир маълумотлар.
2.4. Махфий маълумотларнинг ахборот тизими – маълумотлар базаларида мавжуд бўлган Махфий маълумотлар ва уларга ишлов беришни таъминловчи ахборот технологиялари ва техник воситалар тўплами.
2.5. Махфий маълумотларга ишлов бериш – автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда Махфий маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) мажмуи, шу жумладан, Махфий маълумотларни йиғиш, ёзиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), чиқариш, фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), эгасизлантириш, блокировка қилиш, ўчириш, йўқ қилиш.
2.6. Махфий маълумотларни йўқ қилиш – шахсга доир маълумотлар ахборот тизимида кейинчалик шахсга доир маълумотлар мазмунини тиклаш имконияти бўлмаган ҳолда шахсга доир маълумотларни қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқ қиладиган ва (ёки) моддий шахсга доир маълумотлар ташувчиларини йўқ қиладиган ҳар қандай ҳаракатлар.
2.7. Оператор – Буюртмачи ва Хизмат кўрсатувчи (Фойдаланувчи) томонидан Илова орқали фойдаланиши мумкин бўлган операциялар амалга оширилишида техник ва ахборот ҳамкорлигини таъминлайдиган техник-дастурий ва ташкилий-ҳуқуқий воситалар мажмуига эга бўлган “BIO ECO DASTUR” МЧЖ.
2.8. Фойдаланувчи – Илова орқали буюртма берувчи ёки хизмат кўрсатувчи субъектлар.
2.9. Шахсга доир маълумотлар – электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчиларга ёзилган, муайян жисмоний шахсга тегишли ёки унинг шахсини аниқлаш имконини берадиган ҳар қандай маълумот.
2.10. Шахсий маълумотларнинг махфийлиги – жисмоний ёки юридик шахслар шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорнинг маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг, бошқаларга тааллуқли маълумотлардан уларнинг розилигисиз ёки қонуний асосларсиз фойдаланмаслиги ва тарқатмаслиги учун мажбурий талаб ҳисобланади.
2.11. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчиларга ёзилган ҳар қандай маълумотлар, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, юридик шахсларнинг номлари, алоқа маълумотлари (почта манзиллари, электрон манзиллар, телефон рақамлари) ва Оператор томонидан Хизмат кўрсатувчилардан олинадиган бошқа маълумотлар.
III. ТАРТИБГА СОЛИШ ПРЕДМЕТИ
3.1. Ушбу Махфийлик сиёсати Оператор ва/ёки унинг аффилланган шахслари Фойдаланувчилардан Оператор Маркетплейси билан ишлаш жараёнида, шунингдек Фойдаланувчилар томонидан фойдаланиш мақсадларида ёки натижасида Фойдаланувчилар билан тузилган ҳар қандай келишув ва шартномаларнинг Илова томонидан бажарилиши жараёнида олиши мумкин бўлган барча Махфий маълумотларга нисбатан амал қилади.
IV. МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖОЙИ ВА СУБЪЕКТИ
4.1. Оператор томонидан ҳар бир Фойдаланувчига нисбатан олинган Махфий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Ш.Руставeли кўчаси, Х.Сулаймон МФЙ, 25-уй манзили бўйича рўйхатдан ўтган - “BIO ECO DASTUR” МЧЖ ёки унинг аффилланган шахслари томонидан йиғилади, ишлов берилади, сақланади ва фойдаланилади.
V. ОПЕРАТОР ТОМОНИДАН ИШЛОВ БЕРИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР
5.1. Оператор томонидан Фойдаланувчиларга нисбатан ишлов бериладиган Махфий маълумотлар Фойдаланувчининг Оператор Маркетплейси билан қандай ишлашига ва Фойдаланувчининг Оператор Маркетплейсига кириш учун шахсий кабинетдан фойдаланиши ёки фойдаланмаслигига қараб фарқ қилиши мумкин.
5.2. Оператор зарур ҳолатларда қуйидаги тоифадаги маълумотларни тўплайди ва уларга ишлов беради:
Шахсга доир маълумотлар;
Юридик шахслар ва уларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;
Тижорат сири;
Техник маълумотлар;
Ноу-хау (ҳали ҳаммага маълум бўлмаган ва кенг тарқалмаган янги илмий-техникавий, и. ч.-технологик, бошқариш, молиявий-иқтисодий, тижоратга оид билимлар мажмуи ва уларни амалиётда қўллаш тажрибалари);
Учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин бўлмаган бошқа маълумотлар.
5.3. Буюртмачилардан олинадиган Махфий маълумотлар.
5.3.1. Жисмоний шахснинг Иловадан рўйхатдан ўтиши учун зарур бўлган маълумотлари:
Ф.И.Ш.
Мобил телефон рақами;
Заруриятга кўра пластик карта рақами ва амал қилиш муддати;
5.3.2. Юридик шахснинг Иловадан рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган маълумотлари:
Юридик шахснинг номи;
СТИР;
ОКEД;
ЖШШИР;
Банк реквизитлари;
Юридик ва почта манзиллари;
Алоқа маълумотлари;
Хизмат кўрсатувчи вакилининг Ф.И.Ш ва алоқа маълумотлари;
5.3.3. Илованинг таҳрирлаш бўлимидан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар:
Исм;
Фамилия;
Жинс;
Туғилган сана;
Буюртма манзили;
Мобил телефон рақами.
5.4. Хизмат кўрсатувчилардан олинадиган махфий маълумотлар:
Юридик шахснинг номи;
СТИР;
ОКEД;
ЖШШИР;
Банк реквизитлари;
Юридик ва почта манзиллари;
Автотранспорт воситасининг тех паспорти маълумотлари;
Алоқа маълумотлари;
Хизмат кўрсатувчи вакилининг Ф.И.Ш ва алоқа маълумотлари;
5.4.1. Илова билан ишлашда автоматик равишда узатиладиган маълумотлар:
Буюртма статуслари;
Буюртма таркиби.
5.4.2 Хизмат кўрсатувчи ва Буюртмачи учун ишлаб чиқилган оммавий оферта ҳамда Хизмат кўрсатувчи билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун Оператор томонидан сўраладиган бошқа маълумотлар.
5.5. Оператор тақдим этилган Махфий маълумотларни текширмайди, Хизмат кўрсатувчи ва Буюртмачи учун ишлаб чиқилган оммавий оферта ҳамда Хизмат кўрсатувчи билан тузилган шартномасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ва унинг ҳақиқийлигини, шунингдек, Буюртмачининг Махфий маълумотларни тақдим этиш учун етарли ҳуқуқий лаёқатга эга ёки эга эмаслигини, Хизмат кўрсатувчи вакилларининг шахсга доир маълумотларни узатиш учун тегишли розиликлар олинган ёки олинмаганлигини баҳолай олмайди. Оператор Буюртмачи ишончли ва етарли Махфий маълумотларни тақдим этишига, шунингдек, уларни ўз вақтида янгилаши ҳамда Хизмат кўрсатувчилар ўз вакилларининг шахсга доир маълумотларини узатиш учун барча зарур розиликларни олганлигига асосланади.
5.6. Оператор Махфий маълумотларга ишлов бериш жараёнида уларинг ҳимоя қилинишини таъминлашга интилади.
5.7. Фойдаланувчи ўз ихтиёри билан Махфий маълумотларни тақдим этади. Бунда, ҳар қандай Махфий маълумотни тақдим этмаслик ёки Махфий маълумотларга ишлов беришга розиликни қайтариб олиш Оператор Маркетплейсидан фойдалана олмасликка олиб келиши мумкин.
VI. МАХФИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ МАҚСАДИ
6.1. Оператор томонидан қуйидаги мақсадларда махфий маълумотларга ишлов берилади:
Оператор Маркетплейсидан фойдаланиш имкониятини бериш;
Фойдаланувчининг шахсий кабинетига киришни таъминлаш;
Оператор Маркетплейсида Хизматларни кўрсатиш учун буюртмаларга ишлов бериш ва расмийлаштириш;
Фойдаланувчи ва Оператор ўртасидаги оферталар, шу жумладан Хизмат кўрсатувчи билан тузилган шартномалар шартларини бажариш;
Оператор Маркетплейси фаолиятини таъминлаш ва такомиллаштириш;
Операторнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, агар бундай ишлов бериш Оператор Маркет Маркетплейси Фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий таъсир кўрсатмаса;
Иловадан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишни, хизматлар учун тўловларни амалга оширишни ташкил этиш;
Илова сифатини ошириш, фойдаланиш қулайлиги, янги хизматлар ва хизматларни ривожлантириш;
Фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш, Оператор фаолиятига оид хабарномалар, сўровлар ва бошқа маълумотларни юбориш;
Фойдаланувчиларни фирибгарлик ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
Оператор Маркетплейсини доимий равишда такомиллаштириш ва яхшилаш;
Оператор Маркетплейси фойдаланувчиларининг хатти-ҳаракатларини ўрганиш;
Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
статистик маълумотларни ва бошқа тадқиқотлар ҳақида маълумотларни йиғиш.
6.2. Қўшимча мақсадлар юзага келганда ёки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, Оператор Махфий маълумотлардан бошқа мақсадларда фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолларда Фойдаланувчилардан алоҳида розилик сўраш талаб қилинмайди.
VII. МАХФИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ, САҚЛАШ, УЗАТИШ ВА УЛАРГА БОШҚАЧА ТАРЗДА ИШЛОВ БЕРИШ ТАРТИБИ
7.1. Оператор томонидан ишлов бериладиган Махфий маълумотларнинг хавфсизлиги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилиш учун зарур бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш орқали таъминланади.
7.2. Махфий маълумотлар Оператор ходимлари томонидан заруратга кўра ушбу Сиёсатнинг 6-бўлимида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
7.3. Оператор Махфий маълумотларни ўзининг аффилланган шахсларига фақат ушбу Сиёсатнинг 6-бўлимида кўрсатилган мақсадлар учун тақдим этиши ҳам мумкин.
7.4. Фойдаланувчилардандан олинган барча Махфий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланади.
7.5. Махфий маълумотларга ишлов бериш ҳам автоматлаштирилган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳам автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмасдан амалга оширилади.
Bolalar Maxfiyligi
Bizning ilovamiz 13 yoshgacha bo'lgan bolalarga mo'ljallangan emas. Biz 13 yoshgacha bo'lgan bolalarning shaxsiy ma'lumotlarini ataylab yig'maymiz. Agar siz ota-ona yoki vasiy bo'lsangiz va farzandingiz bizga shaxsiy ma'lumotlarni taqdim etgan deb hisoblasangiz, biz bilan bog'laning. Biz serverlarimizdan ma'lumotlarni o'chirish choralarini ko'ramiz.
Joylashuv ma'lumotlari
“Mijozlarni kuzatish drayveri” va “Kompaniya egalari o‘z drayverlarini kuzatish” kabi funksiyalarni taqdim etish uchun ilovamiz sizning joylashuvingiz haqidagi ma’lumotlarni fonda to‘playdi. Bu maʼlumotlar faqat fonda joylashuv maʼlumotlariga kirishga ruxsat berganingizda toʻplanadi.
Shaffoflik va nazorat
Biz maxfiylik ustidan shaffoflik va foydalanuvchi nazorati tarafdorimiz. Qurilmangiz sozlamalariga o‘tish va ilovamiz uchun joylashuv ruxsatlarini o‘zgartirish orqali siz har doim joylashuv ma’lumotlaringiz qanday to‘planishini boshqarishingiz mumkin.
VIII. МАХФИЙ МАЪЛУМОТЛАР ЭГАСИ (ФОЙДАЛАНУВЧИ)НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
8.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
Оператор Маркетплейсидаги Шахсий кабинетда ўзи ҳақидаги маълумотларга мустақил равишда ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш;
Оператор Маркетплейсидаги Шахсий кабинетда кўрсатилган ўзи ҳақидаги Махфий маълумотларни ўчириб ташлаш. Шахсий кабинет ва/ёки Махфий маълумотларни ўчириш Оператор Маркетплейсидан фойдалана олмасликка олиб келиши мумкин;
сўров бўйича Оператордан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга оид маълумотларни олиш;
Операторда ўзининг Махфий маълумотлари мавжудлиги ва унинг ҳажми тўғрисида хабардор бўлиш;
Оператордан ўзининг Махфий маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини бериш шартлари тўғрисида маълумот олиш;
ўзининг Махфий маълумотларига ишлов беришга розилигини қайтариб олиш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
шахсий маълумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, нотўғри, ноқонуний равишда олинган ёки ишлов бериш мақсадлари учун зарур бўлмаган ҳолларда Оператордан ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни вақтинча тўхтатишни талаб қилиш;
ўзининг шахсга доир маълумотларига нисбатан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ваколатли давлат органига ёки судга мурожаат этиш.
8.2. Хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқлари:
Оператор Маркетплейсидаги Шахсий кабинетда ўзи ва ўзининг вакиллари ҳақидаги Махфий маълумотларга мустақил равишда ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш;
Оператор Маркетплейсидаги Шахсий кабинетда кўрсатилган Махфий маълумотларни ўчириб ташлаш. Шахсий кабинет ва/ёки Махфий маълумотларни ўчириш Оператор Маркетплейсидан фойдалана олмасликка олиб келиши мумкин;
Операторда ўзининг Махфий маълумотлари мавжудлиги ва унинг ҳажми тўғрисида хабардор бўлиш;
Оператордан ўзининг Махфий маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини бериш шартлари тўғрисида маълумот олиш;
шахсий маълумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, нотўғри, ноқонуний равишда олинган ёки ишлов бериш мақсадлари учун зарур бўлмаган ҳолларда Оператордан Махфий маълумотларга ишлов беришни вақтинча тўхтатишни талаб қилиш.
ўзининг шахсга доир маълумотларига нисбатан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ваколатли давлат органига ёки судга мурожаат этиш.
IX. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ХАВФСИЗЛИГИ
9.1. Шахсий маълумотларни ноқонуний хатти-ҳаракатлардан, йўқолиш, йўқ қилиш ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш учун Оператор замонавий дастурий таъминот ва аппаратни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳамда ташкилий хавфсизлик чораларидан фойдаланади.
9.2. Оператор маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз зиммасига олади.
9.3. Оператор Фойдаланувчининг илтимоси ёки учинчи шахсларнинг даъволари бўйича суд ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровига асосан, Операторнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда Фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кириши ва тақдим қилиши мумкин.
9.4. Илова сотилган ёки Оператор томонидан учинчи шахслар жалб қилинган тақдирда, учинчи шахс ўзи олган шахсий маълумотларга нисбатан ушбу сиёсат шартларига риоя қилиш бўйича барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
9.5. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига ишлов бериш Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 2 июлдаги “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
X. МАХФИЙЛИК СИЁСАТИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
10.1. Оператор ушбу Сиёсатга Фойдаланувчиларнинг розилигисиз ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
10.2. Сиёсатнинг ўзгартирилган версияси Илова ва/ёки Сайтда эълон қилинган пайтдан бошлаб дарҳол кучга киради ва Фойдаланувчи учун мажбурий ҳисобланади. Фойдаланувчиларга Сиёсат ўзгариши тўғрисида махсус хабар бериш мумкин, аммо бундай огоҳлантириш талаб қилинмайди ва Оператор барча манфаатдор томонларни Сиёсатдаги ўзгаришларни кузатишга ундайди. Сиёсатдаги ўзгаришларга рози бўлмаган тақдирда, Фойдаланувчи Иловадан фойдаланишни тўхтатиши шарт.
10.3. Ушбу ҳужжатда Оператор томонидан Сиёсатга киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар акс эттирилади. Сиёсат унинг янги таҳрири билан алмаштирилгунга қадар муддатсиз амал қилади.
XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
11.1. Фойдаланувчи ўзининг Махфий маълумотларига ишлов бериш билан боғлиқ барча саволлар бўйича ҳар қандай тушунтиришларни Оператор “Call Center”га мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
11.2. Махфий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш факти аниқланган тақдирда, маълумотларидан ноқонуний фойдаланилган Махфий маълумотлар субъекти Операторга бундай Махфий маълумотларни ўчириш тўғрисида ёзма ариза юборади. Аризада Махфий маълумотлар субъектининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари, ноқонуний фойдаланилган Махфий маълумотларнинг таркиби, Махфий маълумотлардан қаерда ва қандай ҳолларда ноқонуний фойдаланилганлиги тавсифи кўрсатилиши керак.
11.3. Мазкур Сиёсат орқали Оператор ва Фойдаланувчи ўртасида келиб чиққан барча низолар музокаралар ўтказиш йўли орқали ҳал қилинади. Келишув билан ҳал этилмаган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
11.4. Ушбу Сиёсатнинг очиқ фойдаланишдаги амалдаги таҳрири Иловада ва Операторнинг веб саҳифасида (________________________________)жойлаштирилган.
11.5. Маҳфийлик сиёсати фойдаланувчининг Илова хизматларидан фойдаланиши биланоқ кучга киради.